15 ёшли қозоғистонлик қиз армрестлинг бўйича жаҳон чемпиони бўлди

AQTAÝ. Kazinform – Манғистау вилояти Қарақия тумани спортчиси Гаухар Жанғази 15 ёшида жаҳон чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

16-18 октябр кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида армрестлинг бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди .

«Жаҳон чемпионатида 54 давлатнинг энг яхши спортчилари иштирок этди. Гаухарнинг меҳнати ўзини оқлади ва у чемпион бўлди. Кейинчалик Гаухарни катталар ўртасидаги мусобақаларга тайёрлаб, келгусида ўша мусобақаларда юқори натижаларни кўрсатишга ҳаракат қиламиз», – дейди спортчи мураббийи Мустафо Наримбаев.

Гаухар Жанғази спорт билан шуғулланганига 7-8 йил бўлди. У ушбу жаҳон чемпионатига 1 йилдан бери тайёргарлик кўрган. Машаққатли машғулотлар эвазига жаҳон чемпиони бўлди.

«Жаҳон чемпионати биз кутгандек юқори савияда ўтди. Мақсадимга эришганимдан хурсандман», - дейди Гаухар Жанғази.



Муаллиф: Индира Сатенбай

Сўнгги хабарлар