22:35, 10 Январь 2024 | GMT +5
14 январдан бошлаб Қостанайдан Туркистонга ҳаво қатнови очилади
Бир йўналиш бўйича парвозлар нархи 27 минг тенгени ташкил этади, деб хабар беради Каzinform.

Ҳаво қатнови имкониятларини ошириш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида QAZAQ AIR 14 январдан Қостанай-Туркистон-Қостанай йўналишида ҳаво қатновини йўлга қўяди. Рейслар сешанба ва якшанба кунлари, яъни ҳафтада икки марта амалга оширилади.
Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган субсидияланган парвозлар нархи бир йўналишда 27 000 тенге. 14 ёшгача бўлган болалар учун 50% чегирма. Қўл юкини ташиш нормаси - 5 кг, багаж - 20 кг.
Парвоз санасини ўзгартириш ва чипталарни қайтариш бепул.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркистондан Абу-Дабига янги рейс очилгани хақида ёзган эдик.