14 октябр куни Астана шаҳрида Explore Jana Qazaqstan фотокўргазмаси очилади

None
ASTANA. Kazinform – 14 октябр куни соат 17:00 да Астана шаҳридаги Mega Silk Way савдо марказида Explore Jana Qazaqstan экспедициялари якунлари бўйича фотокўргазма очилади. Жорий йилнинг май ойидан сентябрига қадар Explore Jana Qazaqstan жамоаси National Geographic Qazaqstan муҳаррирлари билан биргаликда Samsung Kazakhstan кўмагида Қозоғистон вилоятларига, жумладан Туркистон, Алмати, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятларига 5 та экспедиция ўтказди, деб хабар беради Kazinform.

Экспедицияларнинг асосий мақсади қозоғистонлик энг яхши фотографлар, журналистлар ва саёҳат блогерларининг видеокамералари ва фотоаппаратлари орқали сайёҳлик ҳудудларини оммалаштириш, шунингдек, Қозоғистонда ички туризмни янада ривожлантиришга туртки беришдан иборат.

Экспедиция натижасида 3500 дан ортиқ фотосуратлар олинди, улардан National Geographic Qazaqsan муҳаррирлари Samsung Galaxy S22 Ultra телефонида олинган фотокўргазма учун энг яхши 30 та асарни танлаб олди.

Кўргазманинг тантанали очилиши 14 октябр куни бўлиб ўтади. Экспозиция 2022 йилнинг 14 ноябрига қадар пойтахтнинг Mega Silk Way савдо марказида давом этади.

Сўнгги хабарлар
telegram