07:02, 14 Ноябрь 2023 | GMT +5
14 ноябрь куни Қозоғистонда ёғингарчилик кутилмайди
Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида 14 ноябрь куни антициклон таъсирида, асосан, ёмғирсиз об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.
Атмосфера фронтлари ўтиши билан ғарб, шимоли-ғарбда ёмғир, шимоли-шарқ ва шарқда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кутилмоқда.
Қозоғистонда туман тушиши ва шамол кучайиши кутилмоқда, жануби-ғарбда эса чанг бўрони кузатилади.