14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши кураш куни

диабет
Фото: pixabay.com

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда қандли диабет касаллиги тобора яшариб бормоқда. Ҳозир Ер юзи аҳолисининг қарийб 7 фоизи ушбу дарддан азият чекяпти. Улардан жуда катта қисми хасталикнинг 2-турига чалинган, деб хабар беради Kazinform Тошкент ҳақиқатига таяниб.

Мутахассисларнинг хулоса қилишича, бу касалликни келтириб чиқарувчи омиллар орасида носоғлом турмуш тарзи асосий ўринни эгаллайди. Шу боис, 14 ноябрь — Халқаро диабетга қарши кураш куни деб белгиланган.

Афсуски, хасталик юртдошларимиз орасида ҳам кенг тарқалган. Унинг бир неча тури фарқланади. Қандли диабетнинг 1-тури кўпроқ болалар ва ўсмирлар орасида учрайди. Агар ўз вақтида тегишли даво чоралари кўрилиб, касаллик назоратга олинмаса, оғир асоратларни келтириб чиқаради.

Диабетнинг 2-тури эса олдини олиш мумкин бўлган хасталик. Соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, қонда қанд миқдорининг доимий назорати — скрининг, керак бўлса, тегишли дори воситалари орқали бу дардни енгиш мумкин.

Агар инсонда диабет олди ҳолатлари кузатилса дарҳол шифокорларга мурожаат қилишлари лозим.

Сўнгги хабарлар