14 февралдан Нур-Султан шаҳрида ўқувчилар анъанавий шаклда таҳсил олади

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён 6 мингга яқин мактаб ўқувчисида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда Нур-Султан шаҳри бош санитар шифокори Сархат Бейсенова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Йил бошидан буён ўқувчилар ўртасида 5929 та ҳолат қайд этилган. Улардан 365 нафари оффлайн ўқиш вақтида, 3346 нафари онлайн ўқиш вақтида касал бўлиб қолган, 2219 нафари эса таътил вақтида коронавирусга чалинган», - деди Сархат Бейсенова пойтахт ҳокимлигида ўтказилган брифингда.

Бош санитар шифокор 14 февралдан бошлаб барча пойтахт ўқувчилари оффлайн форматда таҳсил олишини ҳам қайд этди.

«Мактаб ёшидаги болаларнинг касалланиши ва унинг енгил ва ўртача даражада ўтиши таҳлил билан, идоралараро комиссия қарори асосида жорий йилнинг 9 февралида ҚР Бош давлат санитария врачининг қарори билан барча ўқувчиларни 14 февралдан анъанавий таълим форматига ўтказиш тўғрисида №8 қарор қабул қилинди», - деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар