13 ёшли Снежана Қашқарова оғир атлетика бўйича сенсация яратди

ASTANA. Kazinform - Талдиқўрған шаҳрида оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Қозоғистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Снежана Кошкарова
Фото: Дирекция развития спорта

Мусобақада 17 та ҳудуддан 212 нафар спортчи (136 нафар эркак, 76 нафар аёл) куч синашмоқда. Павлодар, Манғистау ва Атирау вилоятларидан спортчилар йўқ. Бугун очилиш маросими бўлиб ўтди ва дастлабки медаллар баҳоланди.

Биринчи кун натижалари:

Аёллар (45 кг)

1. Снежана Қашқарова (Жетису вилояти) - 128 кг (57+71)

2. Ирина Чумак (Қостанай вилояти) - 105 кг (45+60)

3. Ясмин Жуматаева (Абай вилояти) - 94 кг (42+52)

Аёллар (49 кг)

1. Айнур Абдиқалиқова (Жамбил вилояти) – 143 кг (63+80)

2. Нурсезим Абатқизи (Улитау вилояти) - 137 кг (60+77)

3. Виктория Мурашкина (Қостанай вилояти) – 120 кг (50+70)

Эркаклар (55 кг)

1. Анатолий Грубов (Жетису вилояти) - 229 кг (110+119)

2. Нурбол Ешимбеков (Қарағанди вилояти) – 218 кг (95+123)

3. Данил Корчагин (Ақмола вилояти) - 212 кг (96+116)

Оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Қозоғистон чемпионати 19 ноябрь куни якунланади.

13-летняя Снежана Кошкарова сотворила сенсацию на чемпионате по тяжелой атлетике
Фото: Дирекция развития спорта
13-летняя Снежана Кошкарова сотворила сенсацию на чемпионате по тяжелой атлетике
Фото: Дирекция развития спорта

 

Сўнгги хабарлар