13 декабрдаги об-ҳаво: туман қоплаб, яхмалак бўлиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг бирқатор ҳудудларида 13 декабрь, жума кунига шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га ҳавола қилиб.

13 декабрдаги об-ҳаво: туман қоплаб, яхмалак бўлиши кутилмоқда

Ақмоал вилоятининг айрим жойларида туман тушади, йўллар яхмалак бўлиб, бўрон бўлиши мумкин. Шамол аввал жануби-ғарбдан, кейинчалик эса шимоли-ғарбдан секундига 15-20 метр тезлик билан эсади. Кўкшетауда туман, яхмалак, бўрон бўлиши кутилади. Шторм эҳтимоли 90-95%.

Қостанай вилоятида тунда қор ёғиши эҳтимоли бор. Баъзи жойларда қаттиқ шамол эсиб, туман тушади, яхмалак бўлиши мумкин. Шамол шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади. Қостанай шаҳрида 13 декабрь тунда қор ёғиши, бўрон бўлиши мумкин, шимоли-ғарбдан эсадиган шамол тезлиги 18 м/сга етиши мумкин. Шторм эҳтимоли 90-95%.

Қизилўрда вилоятининг катта қисмида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), йўлларда яхмалак бўлиши мумкин. Тонгда ва кундузи жануби-ғарбдан, кейин шимоли-ғарбдан 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Шторм эҳтимоли 95-100%.

Манғистау вилоятининг баъзи жойларида туман тушади. Ақтауда тунда ва тонгда туман қоплаши мумкин. Шторм эҳтимоли 90-95%.