13-15 апрель кунлари Қозоғистонда ҳаво кескин совиб, ёғингарчилик кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда яқин уч кун ичида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, қор ёғиши, кучли шамол эсиши ва йўлларда яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

13-15 апрель кунлари Қозоғистонда ҳаво кескин совиб, ёғингарчилик кутилмоқда

«Совуқ антициклон ва арктик ҳаво массалари туфайли республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Мамлакатнинг шимолий ярмида – асосан қор ёғади, кучли шамол, жанубий вилоятларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ ва дўл ёғиши мумкин», - дейилади синоптиклар хабарида.

Қозоғистон бўйлаб кучли шамол эсиши, шимолий вилоятларда туман тушиши ва кескин совуқ бўлиши кутилмоқда.