12 январдан Қозоғистонда хорижий автомобилларни суғурталаш тақиқланади

ASTANA. Kazinform – 12 январдан бошлаб Қозоғистонда хориждан олиб келинган автомобилларни суғурта қилиш тақиқланади. Бу ҳақда Kazinform Kolesa.kz сайтига таяниб хабар беради.
None

«Энди мамлакат аҳолиси бошқа давлатда рўйхатдан ўтган автомобилни суғурта полиси орқали бошқара олмайди. Лекин 12 январгача берилган полислар амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилади. Президент Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. У жорий йилнинг 12 январидан кучга киради.

Улар орасида автомобил эгаларини мажбурий суғурта қилиш ва «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунларга киритилган ўзгартиришлар ҳам бор», - деб ёзади портал.

Шундай қилиб, 12 январдан бошлаб Суғурта тўғрисидаги қонуннинг 10-моддаси 5.2-қисм билан тўлдирилади.

«Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонунга ҳам ўзгартиш киритилди, унга кўра, Қозоғистонда хориж фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан бошқариладиган, Қозоғистондан ташқарида яшовчи шахсга тегишли бўлган, республикада рўйхатдан ўтмаган ва республикага вақтинчалик кириб келган автомобил, халқаро транспортда автомобил сифатида тан олинади.

Бундай автомобил мамлакатимизда бир йилгача эркин ҳаракатланиши мумкин, шундан сўнг уни мамлакатдан олиб чиқиб кетиш ва 30 кунга қайтадан киритиш мумкин», - дейилади хабарда.

Шундай қилиб, 2023 йил 12 январдан бошлаб суғурта полисини олиш учун автомобил Қозоғистонда рўйхатдан ўтган бўлиши ёки хорижлик ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга тегишли бўлиши керак.

Қозоғистон фуқаролари хорижий давлатда рўйхатдан ўтган автомобилни суғурта қила олмайди.

Яъни улар суғуртани Қозоғистоннинг бошқа фуқароларига сота олмайдилар.

Транзит рақамлари бўлган транспорт воситаларини суғурталаш 10 кунгача давом этади.

Сўнгги хабарлар