12 октябрь куни Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида изғирин бўлиши мумкин

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 12 октябрь куни Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.

Об-ҳаво
Фото: pixabay

Синоптикларнинг таъкидлашича, Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида циклон ва атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида ёғингарчилик, изғирин, яхвонлик, мамлакат жануби ва жануби-шарқида вақти-вақти билан кучли ёмғир,шимолий ҳудудларда - қор, баъзан қалин қор ёғиши кутилмоқда. Мамлакат жануби ва жануби-шарқида момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фақат мамлакат ғарбида ҳаво ёғингарчиликсиз қолади. Қозоғистон бўйича кечаси ва эрталаб шамол тезлиги кучайиши, туман тушиши мумкин.

Павлодар вилоятида, Абай вилоятининг ғарби, шимоли, жануби ва марказида, Шарқий Қозоғистон вилоятида, Қарағанди вилоятининг жануб ва шарқида, Улитау вилоятининг жанубида, Ақтўбе вилоятининг шимолида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқи ва жануби-шарқида, Жамбил вилоятининг шимоли-шарқида ва Қизилўрда вилоятининг ғарбида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Қизилўрда вилояти вилоятининг маркази ва шимолда, Ақтўбе вилоятининг ғарбида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг ғарбда, жануби, шимоли ва марказида, Туркистон вилоянинг чўл ҳудудларида, Атирау вилоятининг ғарби ва шимолида, Жамбил вилоятининг шимоли-ғарбида, Жетису вилоятининг ғарби, шимоли ва марказида, Алмати вилоятининг шимоли ва ғарбида фавқулодда ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар