12 нафар қозоғистонлик кимё бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги Халқаро Менделеев олимпиадасида ғолиб бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида мактаб ўқувчилари учун кимё бўйича 57-Халқаро Менделеев олимпиадаси якунланди. Натижада Қозоғистон терма жамоаси иккита кумуш ва 10 бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Астана шаҳридаги «Билим-инновация» иқтидорли ўғил болалар мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Алихан Смет ва Алмати шаҳридаги Haileybury мактабининг 11-синф ўқувчиси Инсар Имаш кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, Алихан Смет «Назарий турда энг яхши ечим» номинатцияси бўйича Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирининг махсус мукофоти билан тақдирланди. Олимпиада ғолиблари Россиянинг бешта етакчи университетларининг 17 та грантини қўлга киритдилар.

Мактаб ўқувчиларининг 57-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 21 давлатдан 116 нафар мактаб ўқувчиси иштирок этди.


Сўнгги хабарлар
telegram