12 нафар қозоғистонлик дзюдочи Гонконгда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади
ASTANА. Кazinform — Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) 28-29 ноябрь кунлари Гонконгда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этадиган спортчиларнинг дастлабки рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради ҚР МОҚ матбуот хизмати.
Мусобақада Қозоғистон шарафини 12 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Эркаклар:
- 60 кг: Данияр Кулушев, Нурсултан Бейсенбек, Дамир Болатбеков
- 66 кг: Айбек Иемберген, Табилди Биғамбаев, Қайрат Женисули
- 81 кг: Елзат Нурмадил
Аёллар:
- 48 кг: Симбат Тағай, Зере Ўтепқали
- 52 кг: Нурайлим Сарсенбек
- 63 кг: Нурай Женис
- 78 кг: Аружан Жандарбай
Таъкидлаш жоизки, рўйхат ўзгариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги ЖЧда Қозоғистондан 18 нафар ёш дзюдочи татамига чиқади.