12 май куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 12 май куни мамлакат ҳудудида хавфли метеорологик ҳодисаларни башорат қилди.

Об-ҳаво
Фото: pexels.com

Қозоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади: момақалдироқ ва ёмғир кутилмоқда, ғарб ва жануби-шарқда кучли ёмғир ёғади, Алмати вилоятининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

“Антициклон тизмаси таъсирида республика шимоли ва марказида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республикада шамол тезлиги кучайиши, ғарб ва жануби-шарқда бўрон ва дўл, ғарб ва жануби-ғарбда чанг бўрони кутилмоқда, шарқ ва марказда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин”, — деб ёзади синоптиклар.

Маълумотларга кўра, Қарағанди вилоятининг шимоли ва шарқида, Ақмола вилояти шарқида, Павлодар вилоятининг ғарби ва шимолида кечаси 1-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Қарағанди вилоятининг ғарби ва жанубида, Улитау вилояти марказида, Абай, Ақтўбе вилоятларининг жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва марказида, Атирау вилоятининг ғарбида, Қостанай вилоятининг жанубида, Қизилўрда вилоятининг ғарби ва марказида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади, Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида экстремал ёнғин хавфи мавжуд.

Сўнгги хабарлар