12-18 май кунлари бўлиб ўтадиган спорт тадбирлари жадвали эълон қилинди
ASTANА. Кazinform — ҚР Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси шу ҳафтада ўтказиладиган спорт тадбирлари жадвалини эълон қилди.
12-18 май кунлари бўлиб ўтадиган мусобақалар жадвали
12-19 май: Бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги
Қозоғистон шарафини 3 нафар спортчи ҳимоя қилади.
Ўтказилиш жойи: Копер, Словения
13-15 май: Парадзюдо бўйича жаҳон чемпионати
Қозоғистон терма жамоасидан 10 нафар спортчи иштирок этади.
Ўтказилиш жойи: Астана
13-20 май: Бадиий гимнастика бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати
Мусобақада Қозоғистондан 8 нафар спортчи иштирок этади.
Ўтказилиш жойи: Сингапур шаҳри, Сингапур
14-17-май: Эркаклар ўртасида велоспорт бўйича Orlen Nations Grand Prix кубоги
Турнирда Қозоғистон терма жамоасидан 6 нафар спортчи иштирок этади.
Ўтказилиш жойлари: Ланьцут, Ясло, Ярослав, Устшики-Дольне, Леско, Полша
16-18 май: Қиличбозлик бўйича халқаро Гран-при турнири
Қозоғистондан 3 нафар спортчи иштирок этади.
Ўтказилиш жойи: Шанхай, Хитой
17-18 май: Эстетик гуруҳ гимнастикаси бўйича Қозоғистон чемпионати
Мусобақада 9 вилоятдан 293 нафар спортчи иштирок этади.
Ўтказилиш жойи: Чимкент
17-24 май: Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати (U-19, U-22)
Сариқ қитъа чемпионатида Қозоғистон шарафини 13 нафар бокс устаси ҳимоя қилади.
Ўтказилиш жойи: Коломбо, Шри-Ланка
17-25 май: Стол тенниси бўйича жаҳон чемпионати
Жаҳон миқёсидаги мусобақада Қозоғистондан 10 нафар спортчи иштирок этади.
Ўтказилиш жойи: Доха, Қатар