11 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 57,3 млрд АҚШ долларига етган

ЎР Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларидаЎзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган, деб хабар беради Kazinform ЎР Статистика агентлигига таяниб.

эскпорт
Фото: Kazinform

Ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 26,2 % га ошган.

  • Экспорт – 23,2 млрд (30,6 % га ошган)
  • Импорт – 34,1 млрд (23,3 % га ошган)

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида жаҳоннинг 199 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,3 %), Россия (15,5 %), Қозоғистон(7 %), Туркия (5 %) ва Корея Республикасида (3,7 %) қайд этилган.

ташқи савдо айланмаси
Фото: ЎР Статистика агентлиги

 

 

Сўнгги хабарлар