11 ноябрь куни Алмати ва Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида валюта курси қандай ўзгарди

ALMATY. Kazinform - Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчалари доллар, евро ва рублнинг олди-сотдиси бўйича ўртача курсларни тақдим этди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

доллар
Фото: freepik

Kurs.kz хабарига кўра, айни дамда Алмати айирбошлаш шохобчаларида долларнинг ўртача сотиб олиш курси – 492,73 тенге, сотув эса 494,55 тенгени ташкил қилмоқда. Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Америка валютаси ўртача 490,97 тенгедан сотиб олиниб, 496,03 тенгедан сотилмоқда.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида евро 528,65 тенгедан сотиб олиниб, 532,83 тенгедан сотилмоқда. Астанада ўртача харид курси - 527,00 тенге, сотиш курси - 532,98 тенге.

Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,99 тенгедан сотиб олиниб, 5,07 тенгедан сотилмоқда. Астанада валюта айирбошлаш шохобчалари рублни 4,95 тенгедан сотиб олиб, 5,05 тенгедан сотмоқда.

Қозоғистон Миллий банкининг бугунги расмий курси қуйидагича: 1 доллар - 491,71 тенге, 1 евро - 529,97 тенге, 1 рубл - 5,05 тенге.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар