17:38, 23 Декабрь 2024 | GMT +5
11 мингдан ошиқ қозоғистонлик Ўзбекистонга даволаниш мақсадида борган
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-ноябрь ойларида жами 98,8 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 43,1 минг нафарга ёки 77,3 % га ошган.
Жорий йил январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Тожикистон — 75 466 нафар;
Қозоғистон — 11 383 нафар;
Қирғиз Республикаси — 9 205 нафар;
Россия — 1 746 нафар;
Туркманистон — 794 нафар;
Афғонистон — 44 нафар;
Туркия — 39 нафар;
Украина — 17 нафар;
Озарбайжон —15 нафар;
АҚШ — 12 нафар;
Бошқа давлатлар — 82 нафар.