11 май куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform - “Қазгидромет” РДК 11 май куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қазгидрометнинг прогнозларига кўра, бугун республиканинг аксарият ҳудудларида атмосфера фронтал қисмлари таъсирида ҳаво ўзгариб туради. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида момақалдироқ ва ёғингарчилик бўлади. Жанубда, жануби-шарқда ва шарқда кучли ёмғир ва дўл ёғади.
Республиканинг ғарби, шимоли-ғарби ва шимолида антициклон тизмаси таъсирида кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Республикада шамол кучаяди, жануб, жануби-шарқ ва шарқда довул бўлади, кечаси ва эрталаб ғарб ва шимоли-ғарбда туман тушади.
Кечаси Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида, Ақтўбе вилояти шимолида, Қостанай вилоятининг ғарби ва шарқида, Ақмола вилоятининг ғарби ва жанубида, Шимолий Қозоғистон вилояти жанубида 1-3 даража совуқ бўлади.
Қарағанди вилоятининг ғарби ва жанубида, Улитау вилояти марказида, Абай, Ақтўбе вилоятларининг жанубида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби ва марказида, Қизилўрда вилоятининг ғарби ва марказида, Атирау вилоятининг ғарбий қисмида ёнғин хавфи мавжуд. Туркистон вилоятининг чўл ҳудудларида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.