100 ёшдан ошган японлар сони 92 мингдан ошди

100 ёшдан ошган японлар сони 92 мингдан ошди, деб хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

Япония
Фото: freepik.com/photos

Ҳозирда мамлакатда 100 ёшдан ошган 92 минг 139 нафар фуқаро истиқомат қилади. Японияда 50 йилдан ошдики бир асрдан ортиқ яшаётган одамлар сони ортиб бормоқда. Бу йил мамлакатда 100 ёшдан ошганлар сони 1,5 минг нафарга кўпайди. Шуниси эътиборга лойиқки, рўйхатга олинган барча юз ёшлиларнинг 89 фоизи аёллар бўлиб, улар орасида кунчиқар мамлакатининг энг кекса фуқароси – осакалик 116 ёшли Фуса Татсуми ҳам бор. Шу билан бирга, энг кекса эркак сифатида 111 ёшли Гисабуро Сонобе тан олинди.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2023 йилда 47минг 107 киши ўзининг 100 йиллигини нишонлайди. Ҳукумат уларга табрик мактублари ва эсдалик совғаларини юборади.

Бундай натижага японлар қандай эришмоқда? Гап шундаки, Японияда 1963 йилда қарияларни ижтимоий таъминлаш тўғрисидаги қонун қабул қилингандан сўнг юз ёшлилар сони ортиб бормоқда. Ўша пайтгача мамлакатда 100 ёшдан ошган 153 нафар инсон бор эди. 1981 йилда уларнинг сони мингдан ошди, 1998 йилда – 10 минг, 2012 йилда эса 50 минг нафарга етди.

Сўнгги хабарлар