07:12, 01 Июль 2022 | GMT +5
100 дан ортиқ ҳайвонларни Таиланддан Ҳиндистонга олиб чиқишга уринган
BANGKOK. Kazinform – Таиланд аэропортида икки аёл 109 та тирик жониворни ўз багажида Ҳиндистонга олиб киришга урингани учун ҳибсга олинди, дея хабар беради Kazinform ABC Newsга таяниб.
Ҳодиса Бангкокнинг Суварнабхуми аэропортида содир бўлган. Икки ҳиндистонлик аёлнинг чамадонларини мунтазам рентген текшируви вақтида шубҳали нарсалар аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари эътиборига тушди.
Юкларни текшириш чоғида 109 та жонивор, жумладан, иккита оқ кирпи, иккита армадилло, 35 та тошбақа, 50 та хамелеон ва 20 та илон топилган.
Аёллар ҳибсга олинди. Улар бир қатор маҳаллий қонунларни бузганликда айбланмоқда.