10 ойда Ўзбекистонга туристик мақсадида қанча хитойлик келган

TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил январь-октябрь ойларида 57,7 минг нафар Хитой фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган, деб хабар беради Kazinform.

туристы из Китая
Фото: Freepik/AI

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,3 минг нафарга ёки 63,1 % га ошган.

2024 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган Хитой фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

сайёҳлик – 50 052 нафар;

хизмат юзасидан – 4 732 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 1 121 нафар;

тижорат – 1 085 нафар;

ўқиш – 708 нафар;

даволаниш – 2 нафар.

Сўнгги хабарлар