10 ойда Германияга 690 минг тонна Қозоғистон нефти юборилди
“ҚазТрансОйл” АЖ (“ҚазМунайГаз” МК шўба корхонаси) 2023 йилнинг 10 ойи давомида Германияга 690 минг тонна Қозоғистон нефтини етказиб берди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚМГ матбуот хизматига таяниб.
Январь-октябрь ойларида Қозоғистон нефтини "Транснефть" ОАЖ магистрал нефть қувурлари тизими орқали Германияга кейинги етказиб бериш учун «Адамова застава» нефть етказиб бериш пунктигача ташиш ҳажми 690 минг тоннани ташкил этди.
Ноябрь ойида “ҚазТрансОйл” АЖ Германияга 100 минг тонна Қозоғистон нефтини етказиб беришни режалаштирмоқда.
2022 йил декабрь ойида “ҚазТрансОйл” АЖ 2023 йилда 1,2 миллион тонна Қозоғистон нефтини “Транснефть” ОАЖ магистрал нефть қувурлари тизими орқали Германияга кейинги етказиб бериш учун «Адамова застава» нефть етказиб бериш пунктигача ташиш учун йиллик ариза юборди. Нефть транзити Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида 2002 йил 7 июндаги тегишли келишув доирасида амалга оширилади.
"ҚазТрансОйл" АЖ йилига 1,2 миллион тонна Қозоғистон нефтини Германияга етказиб бериш учун «Адамова застава» нефть етказиб бериш пунктигача ташиш учун техник имкониятлар мавжудлигини тасдиқлайди, бироқ нефтни ташишнинг ҳақиқий ҳажмлари нефть компанияларининг сўровларига боғлиқ.