10 ой ичида Жетису вилоятига 2 миллион сайёҳ келди

 Жетису вилояти
Фото: semeynews.kz

Жорий йилнинг 10 ойида Жетису вилоятига 2 миллион сайёҳ келди. Уларнинг аксарияти Алакўлда бўлган, деб хабар беради Kazinform.

“Жетису вилоятининг табиий иқлим шароити туризмни ривожлантириш учун жуда мос келади. Бу йил 10 ой ичида Жетису вилоятига келган сайёҳлар сони 2 миллион кишини ташкил этди. Уларнинг 1,5 миллиони Алакўлга борган”, - деди Жетису вилояти ҳокими Бейбит Исабаев Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, туризмни ривожлантириш йўналишидаги ишлар келгуси йилларда ҳам давом этади.

“2025 йилдан бошлаб Балқаш кўли бўйида дам олиш уйлари ва меҳмонхоналар қурилади. Жорий йилда “Алтын емел” миллий боғида қиймати 2 миллиард тенге бўлган сайёҳлар маркази барпо этилди. Унинг тақдимоти 1,5 ой олдин ўтказилган. Астана шаҳридан ва бошқа вилоятлардан журналистлар қатнашди. Чўқон Валихонов музейига олиб борувчи йўл таъмирланди. Музей ҳам қайта таъмирланган”, - дейди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар