13:12, 18 Ноябрь 2024 | GMT +5
Ўзбекистонга келаётган сайёҳлар сони ортиб бормоқда
TASHKENT. Kazinform - Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-октябрь ойларида қарийб 6,5 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билансолиштирилганда 951,3 минг нафарга ёки 17,2 % га ошган.
Жорий йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
Тожикистон – 1 878,5 минг нафар;
Қирғиз Республикаси – 1 870,3 минг нафар;
Қозоғистон – 1 267,5 минг нафар;
Россия – 686,7 минг нафар;
Туркманистон – 145,0 минг нафар;
Туркия – 95,7 минг нафар;
Хитой – 57,7 минг нафар;
Ҳиндистон – 55,9 минг нафар;
Жанубий Корея – 36,5 минг нафар;
Италия – 36,3 минг нафар;