10 октябрь куни Қозоғистоннинг иккита ҳудудида ёмғир ёғади
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК 10 октябрь куни Қозоғистон ҳудудида синоптик вазият ва хавфли об-ҳаво ҳодисалари прогнозини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги.
Синоптикларнинг таъкидлашича, Қозоғистон Республикасининг аксарият қисмида циклон ва атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида ёмғир ёғиши, мамлакат жануби-ғарбида кучли ёмғир, шимолда ёғингарчилик (асосан ёмғир) кутилмоқда.
Фақат мамлакатнинг жануби-шарқи, шарқи ва марказида ҳаво ёғингарчиликсиз қолади. Қозоғистон бўича шамол кучайиши, кундузи жанубда чанг бўрони, кечаси ва эрталаб ғарб ва шимоли-ғарбда туман тушиши кутилмоқда.
Павлодар, Ақмола вилоятларида, Абай вилоятининг ғарби, шимоли, марказида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли, жануби, марказида, Қарағанди вилоятининг шимолида, Улитау вилоятининг шарқида, Ақтўбе вилоятининг шимоли, шимоли-шарқида, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг шимоли-шарқида, Жамбил вилоятининг шимоли-шарқида, Қостанай вилоятининг ғарби, жануби-шарқида, Манғистау вилоятининг шимоли, жануби, марказида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг шарқида, Қизилўрда вилояти ғарбида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.
Атирау, Ақтўбе, Қизилўрда, Ғарбий Қозоғистон, Улитау вилоятларида, Туркистон вилоятининг шимоли, ғарби, маркази, тоғ олди ва чўл ҳудудларида, Жамбил вилоятининг шимоли-ғарбида, Қостанай вилоятининг жанубида, Қарағанди вилоятининг аксарият қисмида, Шарқий Қозоғистон вилоятининг ғарбида, Абай вилоятининг Уржар туманида, Жетису вилоятининг ғарби, шимоли, марказида, Алмати вилоятининг шимоли, ғарбида кучли ёнғин хавфи мавжуд.