10 май куни Қозоғистоннинг ғарби ва шимолида ёмғир ёғиши кутилмоқда

ASTANА. Кazinform – 10 май куни Қозоғистоннинг ғарбий, шимоли-ғарбий, шимолий ҳудудларида циклон ва унга боғлиқ фронтал қисмлари ўтиши билан момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади, шимоли-ғарбий қисмида баъзан кучли ёмғир ёғади. Мамлакатнинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйлаб шамол кучайиши, кечаси ва эрталаб шимолда туман, кундузи шимоли-ғарбда дўл ёғиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
None

Кечаси ғарбда, Ақтўбе шимолида, кундузи марказда, Қостанай вилоятлари шимолида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Кечаси Қостанай шимолида, Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Марказда, Қостанай вилоятининг жанубида кучли ёнғин хавфи кутилмоқда. Қизилўрда, Туркистон вилоятларининг шимолида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб туради.

Сўнгги хабарлар