13:20, 10 Ноябрь 2023 | GMT +5
10 март куни Португалияда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтади
Португалия президенти Марселу Ребелу де Соуза коррупция можароси туфайли бош вазир Антониу Кошта кутилмаганда истеъфога чиққанидан сўнг пайшанба куни Давлат кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказди.
Давлат раҳбари парламентни тарқатиб юборди ва навбатдан ташқари умумий сайловлар 2024 йил 10 мартда ўтказилишини маълум қилди.
Собиқ инфратузилма вазири Педру Нуну Сантушнинг Антониу Кошта ўрнига Социалистик партия етакчиси бўлиш имкониятига эга деб ишонилади.
Бунгача Португалия бош вазири коррупцияда гумон қилиниб, истеъфога чиққани ҳақида ёзган эдик.