10 август кунига қозоғистонлик спортчиларнинг мусобақа жадвали
PARIS. Kazinform – 10 август, шанба куни Париж Олимпиадасида қозоғистонлик олимпиячилар спортнинг тўртта тури – эркин кураш, брейкинг, замонавий бешкураш ва велоспорт бўйича баҳслашадилар.
Дастлаб соат 14:00да эркин кураш бўйича 97 кг вазн тоифасида Алишер Ерғали юрт шарафини ҳимоя қилади. У биринчи жангида мисрлик Мустафо Ал-Елсайед Элдерс билан жанг қилади.
Эркин кураш бўйича ярим финал беллашувлари соат 21:15га белгиланган.
Соат 16:30да эса замонавий бешкурашчи Елена Потапенко баҳсларга киришади.
19:35 да брейк-данс мусобақаси бошланади. Унда Амир Зокиров юрт шарафини ҳимоя қилади.
Финал Астана вақти билан 00:29 га белгиланган
У D гуруҳида кураш олиб боради. Спорчиларимиз Menno (Нидерландия), Billy (Марокаш) ва Quake (Хитой Тайпейи) лақабли спортчилар билан куч синашмоқда.
20:19 да велотрекда мамлакат шарафини Андрей Чугай ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Қозоғистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 34-ўринда бормоқда.