15:58, 09 Сентябрь 2020 | GMT +5
10-13 сентябрь кунлари Қозоғистонда илиқ об-ҳаво кутилади
NUR-SULTAN. Kazinform – 10-13 сентябрь кунлари Қозоғистонда илиқ об-ҳаво кутилмоқда, деб хабар қилмоқда Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудлари шимоли-ғарбий циклон ва унга боғлиқ атмосфера жабҳалари таъсирида бўлади. Шимолий-шарқий циклон сабабли ёмғир ёғади.
Эртага ғарбда кучли ёмғир ёғади, кучли шамол, дўл ёғиши эҳтимол.
Қолган ҳудудларда об-ҳавони антициклон шакллантириши боис, қуруқ, нисбатан илиқ об-ҳаво кутилади.