1 сентябрь куни Шимолий Қозоғистонда совуқ бўлиши кутилмоқда

заморозки
Фото: pixabay.com

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида 1 сентябрь куни атмосферанинг фронтал қисмларида беқарор об-ҳаво шароити сақланиб қолади: ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, мамлакат шарқида кундузи кучли ёмғир, дўл, бўрон бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Қазгидромет” РДК хабар берди.

Республиканинг ғарбий ва жануби-шарқида антициклон шпази таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Республика бўйлаб шамол кучайиши кутилмоқда. Қозоғистон Республикасининг шимоли-ғарбида кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ақмўла ва Шимолий Қозоғистон вилоятларининг шимолида тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Абай, Улитау, Ғарбий Қозоғистон ғарбида, марказда, Атирау шарқида, шимоли-шарқда, Манғистау марказида, шимоли-ғарбда, Қизилўрда марказида, жанубда, ғарбда, Ақтўбе марказида, ғарбда, шимолда, Алмати марказида, Шарқий Қозоғистоннинг ғарбида, Қарағандининг шарқида, Қостанай вилоятининг жанубида, Жетису вилоятининг шимолий ярмида юқори ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Қизилўрда, Туркистон, Жамбил, Атирау, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Улитау вилоятининг жанубида, ғарбий, шимоли-ғарбий, жанубий ва Абай вилояти марказида кучли ёнғин хавфи сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар
telegram