1 ноябрдан Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақи оширилади

Йўл ҳақи
Фото: “Toshshahartransxizmat” АЖ ахборот хизмати

Тошкент жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги “Toshshahartransxizmat” АЖ ахборот хизматига таяниб.

Маълум қилинишича, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул ва банк карталарти орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланмоқда.

Йўловчилар АТТО транспорт карталаридан фойдаланган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдалансалар йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайдилар. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади.

Сўнгги хабарлар