1 мартдан бошлаб Қозоғистоннинг саккизта ҳудудида оғир юк машиналари учун чеклов жорий этилади
ASTANA. Kazinform - Республика аҳамиятига молик автомобиль йўлларини қишдан кейин яхши сақлаш мақсадида ҳар йили баҳорда бир осга юкламаси 8 тоннадан ортиқ бўлган автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов киритилади. 1 мартдан бошлаб бундай қоидалар 8 та вилоятнинг автомобиль йўлларида амал қилади, дея хабар беради Кazinform агентлиги Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигига таяниб.

Алмати, Атирау, Жамбил, Улитау, Қизилўрда, Манғистау, Туркистон вилоятлари ва Жетису вилояти “бешинчи йўл-иқлим зонаси” деб аталадиган ҳудудга киритилган. Бу ерда вақтинчалик чеклов 1 мартдан 1 апрелгача амал қилади.
Чеклов халқаро юк ва йўловчи ташишни амалга оширувчи, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи, жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатувчи, озиқ-овқат, йўловчи, багаж, дори-дармон ташийдиган, шунингдек, йўл қурилиши билан шуғулланувчи транспорт воситаларига татбиқ этилмайди.
23 мартдан 1 майгача худди шундай чекловлар Ақмола, Ақтўбе, Абай, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Қарағанди, Қостанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида ҳам жорий этилади.