1 март соат 00:00 дан бошлаб бутун Қозоғистон ҳудудида ягона вақт минтақаси ўрнатилади

ASTANA. Kazinform – “Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги ҚР Ҳукумати қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Жаңа уақыт белдеуі: Қазақстандықтар бір жылда неше рет сағат тілін өзгертеді
Фото: pexels.com

Ўзгартиришларга кўра, 2024 йил 1 март соат 00:00 дан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб ягона вақт минтақаси ўрнатилади, деб хабар беради Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати.

Шундай қилиб, 5-соат минтақаси (UTC+5) Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудуди учун қўлланилади.

Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 2000 йил 23 ноябрдаги 1749-сонли “Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида”ги қарорига киритилган ўзгартиришларга асосан “Астана, Алмати шаҳарлари ҳокимликлари, Чимкент, Ақмола, Алмати, Жамбил, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон вилоятлари ҳамда Абай, Жетису, Улитау вилоятларида 2024 йил 29 февралдан 1 мартга ўтар кечаси (соат 00:00да), маҳаллий вақтни 1 соатга орқага қайтариш керак.

Бугунги кунда Қозоғистонда иккита вақт зонаси мавжуд: UTC+5 ва UTC+6. Мамлакат ҳудудининг катта қисми (ғарбий вилоятлардан ташқари) UTC+6 зонасида жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда ягона вақт минтақасини ташкил этиш вақтни ҳисоблаш масалалари бўйича ишчи гуруҳ таркибига кирган қозоғистонлик олим ва экспертлар томонидан таклиф қилинган эди.

Қарор расман эълон қилинади ва 2024 йил 1 мартдан кучга киради.

Сўнгги хабарлар