1 июлдан «Олтин алка» медаллари билан тақдирланган оналарга бериладиган нафақа миқдори 25 минг тенгача оширилади

None
ASTANA. Kazinform – 1 июлдан «Олтин алка» медаллари билан тақдирланган оналарга бериладиган нафақа миқдори 7,4 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичигача оширилади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«1 июлдан Ижтимоий Кодекс кучга киради. Бу - МДҲда биринчи марта амалга оширилаётган ягона ижтимоий ҳужжатдир. Кодекс инсоннинг бутун умрини қамраб олади. Хусусан, туғилишдан вояга етгунга қадар ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнатга лаёқатли ёшда бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий суғурта чоралари, оғир ҳаётий вазиятларда ижтимоий ёрдам, кексаликда қўллаб-қувватлаш каби барча ижтимоий қўллаб-қувватлашлар ушбу ҳужжат билан тартибга солинади», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, Ижтимоий Кодексда кўзда тутилган баъзи қўллаб-қувватлаш тадбирлари йил бошидан бери ўтказиб келиняпти.

Қолганлари эса жорий йил 1 июлдан бошланади.

«Она ва бола ҳимоясини кучайтириш мақсадида, биринчидан, йил бошидан бола парвариши билан боғлиқ парваришлаш муддати 1,5 йилгача узайтирилди. Бугунги кунда ана шундай ёрдам 450 мингдан ортиқ оилага кўрсатилди. Йил охиригача 800 мингдан ортиқ оила қамраб олиниши кутиляпти. Иккинчидан, 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун аниқ ижтимоий ёрдам нақд пул шаклида берилади. Йил бошидан буён 171 минг нафардан ортиқ болага бундай ёрдам кўрсатилди. Йил охиригача 212 минг болага берилади. Учинчидан, 1 июлдан бошлаб «Олтин алка» медаллари билан тақдирланган кўп болали оналарга бериладиган нафақа миқдори 7,4 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичига кўтарилиб, 90 минг нафар онага тўланади», – деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар