1 апрелдан бошлаб Жамбил вилоятининг Куйик довонида автотранспорт ҳаракати чекланади

ТARAZ. Кazinform - 1 апрелдан бошлаб республика аҳамиятига эга “Тошкент – ​​Чимкент – ​​Тараз – Алмати – Қорғас” автомобиль йўлининг 546—557-километрлари, яъни эски Куйик довонида ҳаракатланиш чекланади. Бу йўл Жамбил вилоятининг Жамбил ва Жуали туманларидан ўтади.

Йўл
Фото: АлександрПавский/Kazinform

“Автомобилларнинг хавфсизлиги ва барқарор ҳаракатланишини таъминлаш, техник хусусиятларини яхшилаш мақсадида 2023 йил декабрь ойида умумий узунлиги 12,3 км бўлган мазкур участкада капитал таъмирлаш ишларини олиб бориш бўйича шартнома тузилган. Бу ишларни амалга ошириш 2024-2025 йилларга мўлжалланган. Шу боис қурилиш ишларини ташкил этиш мақсадида 1 апрелдан мазкур ҳудудда ҳаракатланишга чеклов киритилади. Куйик довони орқали янги қурилган ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланишнинг барча турлари учун ҳаракатни ташкил этиш режалаштирилган”, - дея хабар беради “ҚазАвтожол” компанияси.

Айни пайтда йўлни таъмирлашга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Сўнгги хабарлар