19:41, 24 Август 2022 | GMT +5
1,5 минг қозоғистонлик ўз бизнесини очиш учун давлат гранти олди
NUR-SULTAN. Кazinform – Жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, 2021-2025 йилларда тадбиркорликни ривожлантириш миллий лойиҳасида 325,1 минг киши иштирок этди. 259,4 минг киши иш билан таъминланди. Уларнинг 155,3 минг нафари доимий иш жойига эга бўлди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб хабар беради.
Иш берувчилар талабига биноан 8,7 минг киши касб-ҳунар таълимига юборилди.
1,5 минг киши тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун давлат гранти олди.
122,9 минг киши имтиёзли иш ўринларига жойлаштирилди. Улардан 12,6 минг нафари ижтимоий иш ўринларига, 14,6 минг нафари ёшлар амалиётига, 91,7 минг нафари жамоат ишларига, 2,4 минг нафари «Биринчи иш» лойиҳаси доирасида, 249 нафари «Авлод шартномаси», 1,3 минг киши «Кумуш ёш» лойиҳаси доирасида иш билан та’минланди.
Шунингдек, 61 минг 400 нафар фуқаро фаолият соҳасини танлаш мақсадида ижтимоий касбий йўналишдан ўтказилди.