1,5 миллион ўзбекистонлик коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда эмлаш кампанияси бошланганидан буён 1,5 миллион киши коронавирусга қарши эмлашнинг тўлиқ курсини тамомлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда республикада жами 13 166 524 та вакцина ишлатилган бўлиб, 9 093 178 киши биринчи компонент билан эмланган, ўз навбатида 995.317 ва 1.078.029 киши иккинчи, учинчи компонент ўзбек вакцинаси (Хитой-Ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси уч компонентдан иборат) билан эмланган.

Ҳаммаси бўлиб, 1 556 007 ўзбекистонлик эмлашнинг тўлиқ курсини олди, бу республика аҳолисининг 4,3 фоизини ташкил қилади (2021 йил бошида 34,5 млн.).

Эслатиб ўтамиз, эмлаш кампанияси Ўзбекистонда 1 апрелдан бошланган. Эмлаш тўртта дори воситасида амалга оширилади: Европанинг AstraZeneca вактсинаси, Хитой-Ўзбек ZF-UZ-VAC2001, Россиянинг «Спутник-V» ва 1 августдан АҚШнинг Moderna вакциналари. Эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви фонида 3 август куни Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қонун қабул қилинди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram