Ёзги мавсумда Қозоғистонга 448 минг хорижий сайёҳ келди

eQonaq ахборот тизими маълумотларига кўра, ёзнинг уч ойида Қозоғистонга 448 минг нафар хорижий сайёҳ келган. Уларнинг 64,6 фоизини эркаклар ташкил этади. Хорижлик меҳмонларнинг аксарияти 30-44 ёшдагилардир, дея хабар беради Каzinform.

Туризм
Фото: Виктор Федюнин/Казинформ

Алмати шаҳри хорижликлар энг кўп тўхтаган ҳудудларда етакчилик қилмоқда. Жанубий пойтахтга 139 мингдан ортиқ сайёҳ келди. Иккинчи ўринда Астана шаҳри жойлашган. Ёзги мавсумда пойтахтга 68 минг хорижий меҳмон ташриф буюрди. Кучли учликни Алмати вилояти якунлаб турибди. Унга 34 мингга яқин хорижлик саёҳат қилган.

Мамлакат ғарби ҳам чет элликлар тез-тез ташриф буюрадиган ҳудуддир. Мисол учун, ёзнинг уч ойида Манғистау вилоятига 28 мингдан ортиқ чет эл фуқароси, Атирау вилоятига 25 мингдан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди.

“Ақмола вилоятига 21 мингдан ортиқ, Жамбил, Ақтўбе, Қарағанди ва Шимолий Қозоғистон вилоятларига 14 мингдан ортиқ хорижий сайёҳ келди. Умуман олганда, йил бошидан буён Қозоғистонга келган хорижий сайёҳлар сони 1,8 баробар ошди. 2023 йил охиригача мамлакатимизга 1,4 миллион хорижий сайёҳ келиши тахмин қилинмоқда”, — деди Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги расмий вакили М. Абдуалиева.

Сўнгги хабарлар