Қасим-Жомарт Тоқаев Корея Президенти Юн Сок Ёль билан учрашди

Суҳбат чоғида Қозоғистон-Корея стратегик шериклигини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди, дея хабар беради Kazinform.

Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Жанубий Корея ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилгани, жадал ривожланаётган иқтисодий алоқалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард доллардан ошганини ва барқарор ўсиш кузатилаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, Корея компанияларининг Қозоғистон иқтисодиётига киритган сармояларининг умумий ҳажми 8 миллиард доллардан ошганини ва улар мамлакатнинг энг йирик 10 инвестори қаторидан жой олганини айтди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунда Қозоғистонда 700 дан ортиқ Корея компанияси ва қўшма корхонаси фаолият юритмоқда. Масалан, KIA, Hundai, Samsung, LG ва бошка компаниялар мамлакат бозорида фаол, дейиш мумкин.

Президент
Фото: Ақорда матбуот хизмати

Учрашувда Қасим-Жомарт Тоқаев нодир металлар ишлаб чиқариш ва атом энергетикасини ривожлантириш соҳаларида иқтисодий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига эътибор қаратди.

Корея Президенти Юн Сок Ёль Қозоғистон билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Корея компаниялари, айниқса, машинасозлик, тоғ-кон саноати, атом энергетикаси соҳаларида мавжуд лойиҳаларни кенгайтириш ва янги лойиҳаларни бошлашдан манфаатдор.

 

Сўнгги хабарлар