Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича келишувга эришилди
Қорабоғда жойлашган Россия тинчликпарвар кучлари қўмондонлиги ёрдамида 20 сентябрь соат 13:00 дан бошлаб ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Kazinform ХАА “Арменпресс” агентлигига таяниб.

Нашр маълумотларига кўра, Арцах президенти идораси бу борада баёнот бериб, 21 сентябрь куни Евлахда Қорабоғ ва Озарбайжон ҳукумати вакилларининг учрашуви режалаштирилганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Қорабоғдаги кескинлик Хўжавенд туманининг Тагаверд қишлоғи ҳудудида содир этилган қотилликдан сўнг бошланган — Озарбайжон давлат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари танкга қарши миналардан ҳалок бўлган. Шундан сўнг Озарбайжон Республикаси Қуролли Кучлари маҳаллий аксилтеррор тадбирлари бошланганини эълон қилди.
Кеча Ереван полицияси Арманистон ҳукумати биноси олдида тўпланган намойишчиларни тарқатиш учун махсус техникалардан фойдаланган.
Рим папаси Қорабоғдаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди.