Бугун кураш турлари бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Учрашув Белграддаги «Штарк Арена» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Жаҳон мусобақасини биринчи бўлиб эркин кураш усталари бошлайди. Ушбу кураш турида вазни 61, 70, 86 ва 125 килограмм бўлган полвонлар кураш олиб боради.
Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон миллий терма жамоасидандан Ўсимжан Дастанбек (61 кг), Санжар Досжанов (70 кг), Азамат Даулетбеков (86 кг), Юсуп Ботирмурзаев (125 кг) гиламга чиқади.
Мухлислар учрашувларни «Qazaqstan» миллий канали ва qazsporttv.kz сайти орқали томоша қилишлари мумкин.
Дастлабки ўйинлар Астана вақти билан 15:30да бошланади. Ярим финал ва финал ўйинлари 22:00 дан 23:15 гача бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кураш турлари бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган қозоғистонлик полвонлар таркиби ҳақида хабар берган эдик.
Адилжан Умбет