Тунис Қозоғистонда зайтун етиштиришга сармоя киритади
Тунис Қозоғистонда зайтун экинларини етиштиришга сармоя киритади. Бу ҳақда Тунис қишлоқ хўжалиги вазири Абдел Монем Белати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
“Бизнинг бу биринчи ташрифимиз Қозоғистон ва Тунис ўртасидаги муносабатларга янги суръат бағишлайди. Қозоғистон билан қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз. Жанубий Африкада жойлашган Тунис 104 квадрат километр майдонга ва 12 миллион аҳолига эга. Ўзининг географик жойлашуви туфайли минтақавий ва жаҳон миқёсида муҳим ўрин тутади. Зайтун мойи ва хурмо мевалари етиштирамиз. Биз бу маҳсулотларни сизга ҳам экспорт қилишимиз мумкин”, — деди у Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.
Тунис вазири Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалиги салоҳияти ҳам жуда катта эканлигини таъкидлади
“Шунинг учун биз Қозоғистон билан бу соҳада янги шартномалар тузиш ниятидамиз. Бундан ташқари, Қозоғистонда зайтун етиштиришга сармоя киритишга тайёрмиз. Зеро, зайтунни пайванд қилиш катта изланишни талаб қилади. Тунисда эса бу соҳада кўплаб илмий тадқиқот марказлари мавжуд. Шу боис Қозоғистон ва Тунис қишлоқ хўжалиги экинларини тадқиқ қилиш йўналишида ҳамкорлик қилиши мумкин”, — деди Абдел Монем Белати.
Муаллиф: Марлан Жиембай