10:29, 21 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қозоғистонда доллар курси 477 тенгега етди
Астана ва Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 471-477 тенгедан сотилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Kurs.kz хабарига кўра, Астанадаги валюта айирбошлаш шохобчаларида 1 доллар 471-475 тенгедан сотилмоқда.
Алматида доллар курси 473,5 - 477 тенге орасида ўзгариб турибди.
20 сентябрь куни кечки савдо якунларига кўра, долларнинг ўртача курси 1,81 тенгега ошиб, 473,18 тенгени ташкил этди.
Миллий банкнинг 21 сентябрдаги расмий курси 1 доллар - 473,22 тенге. Россия рублининг ўртача курси 4,90 тенге.
Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида Россия рубли 4,79 – 4,99 тенге орасида сотилмоқда. Астанада қўшни давлатлар валютаси 4,82 – 4,95 тенгедан сотилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова