Каспий денгизи саёзлашиб, унинг флора ва фаунаси ифлосланмоқда - БМТ
БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаган Қ.Тоқаев Марказий Осиёда сув танқислиги муаммоси долзарб эканини айтди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

“Минтақамизда сув танқислиги трансчегаравий дарёлар ҳавзасида жиддий иқтисодий ва бошқа муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳолат бутун дунёда кузатилмоқда. 2040 йилга келиб, глобал сув талаби таклифдан 40 фоизга ошиши мумкин. Шу боис иқлим ўзгаришига қарши курашиш билан бир қаторда ушбу муҳим глобал муаммони ҳал қилиш учун сиёсий кучларимиз ва иқтисодий ресурсларимизни сафарбар қилишимиз керак. Келгуси йили Қозоғистон Оролни қутқариш халқаро жамғармасига раислик қилади. Биз атроф-муҳитнинг янада таназзулга учрашига йўл қўймаслик, бир пайтлар ҳудуди бўйича сайёрамизда тўртинчи ўринни эгаллаган кўл атрофидаги ҳаётга салбий таъсир кўрсатишнинг олдини олиш борасидаги ишларни давом эттирамиз”, — деди Президент.
Давлат раҳбари ушбу масалани кўтарар экан, Каспий денгизининг бугунги ҳолатига тўхталиб ўтди.
“Ҳозирги вақтда дунёдаги энг катта кўл Каспий денгизида ҳам сувнинг камайиши, сув каналларининг бурилиши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ифлосланиши каби экологик муаммолар юз бермоқда. Каспий денгизини қутқариш масаласи узоқ муддатли халқаро ҳамкорликни талаб қиладиган умумий устувор вазифага айланиши керак”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаган Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қуръоннинг ёқиб юборилиши юзасидан баёнот берди.