Қозоғистонда болаларни мактабга қабул қилиш тартиби ўзгаради

Мактаб
Фото: из открытых источников

Болаларни мактабга қабул қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни топшириш муддати ўзгариши мумкин, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Ashyq НҲА порталида эълон қилинган ҚР Таълим-маориф вазирлиги буйруғи лойиҳасида ёзилган.

“Биринчи синфга қабул қилинган болаларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакилларидан ҳужжатларни қабул қилиш жорий ўқув йил 1 апрелдан бошлаб амалга оширилади”, - дейилади ҳужжатнинг янги таҳририда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги талабга кўра, биринчи синфга борадиган болалардан ҳужжатларни қабул қилиш 1 апрелдан 1 августгача давом этади. Энди августдан кейин ҳам давом этиши мумкин. Чунки, олдин белгиланган тугатиш вақти олиб ташланади.

Бундан ташқари, 10, 11, 12-синфлар учун ўқувчилардан ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўзгаради.

“Ўнинчи, ўн биринчи, ўн иккинчи синфларга ўқувчиларни қабул қилиш уларнинг шахсий аризаси ёки ота-оналари ёки бошқа қонуний вакилларининг аризаси ҳамда асосий ўрта таълим тўғрисидаги давлат намунасидаги ҳужжат асосида амалга оширилади. Ариза календарь йилининг 31 августигача қабул қилинади”, - дейилади Халқ таълими вазирлиги буйруғи лойиҳасида.

Амалдаги қоидаларга кўра, ушбу синфларга болалардан ҳужжатларни қабул қилиш 15 августда тугайди.

Энди унинг муддати 31 августга қадар узайтирилади.

Мазкур ҳужжат 3 октябргача жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар
telegram