Қозоғистонда Американинг GЕ компанияси академияси очилади

Тиббиёт
Фото: очиқ манбалардан олинган

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири А. Ғиният Давлат раҳбарининг GE Healthcare компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича президенти Роб Уолтон билан учрашуви якунлари бўйича ўз фикрини билдирди, дея хабар беради Кazinform.

 

ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг GE Healthcare компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича президенти Роб Уолтон билан бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича ўз фикрларини билдирди, дея хабар беради Кazinform.

“Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Кемелули олдига соғлиқни сақлаш соҳасига сармоя жалб этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш вазифаси қўйилган. Бугун Американинг GE Healthcare компанияси билан худди шу вазифа бўйича йирик шартнома имзоланди. GE Healthcare тиббий аппаратлар, асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган дунёдаги энг яхши етакчи компаниялардан биридир. У 100 йиллик тажрибага эга бўлиб, дунёнинг тиббиёт ташкилотларини аппаратлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлайди. Мамлакатимизда тиббиёт муассасаларида ходимлар ушбу аппаратлар билан ишлайди. Охирги 10 йил ичида 3000 га яқин аппаратлар ва асбоб-ускуналар олинди”, — деди Ажар Ғиният.

Унга кўра, мамлакатда ушбу ишлаб чиқарувчининг 80 га яқин турли хилдаги ускуна ва аппаратлари рўйхатга олинган. Имзоланган келишувга кўра, мамлакатда ультратовуш аппаратлари ва компьютер томографияси аппаратлари ишлаб чиқарилади. Ушбу тиббий қурилмаларни таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатиш маркази очилади.

“Бундан ташқари, GЕ академияси очилиб, тиббиёт ходимлари, биоинженерлар тайёрланади. Мамлакатимизнинг кадрлар салоҳияти юксалади. Шунингдек, GЕ компанияси билан биргаликда тиббиёт соҳасидаги турли диагностика аппаратларининг барча тасвирлари тўпланади ва катта миллий архив яратилади. Биз соғлиқни сақлаш соҳасида диагностикани такомиллаштиришга хизмат қилувчи йирик лойиҳани кўриб чиқяпмиз. Ушбу келишув натижасида мамлакатимизга келадиган сармоя миқдори 60 миллион доллардан ошади”, — деди ҚР Соғлиқни сақлаш вазири.

Сўнгги хабарлар