2027 йилга бориб Астанада 177 мингта янги таълим муассасаси пайдо бўлади

Таълим
Фото: очиқ манбалардан олинган

ҚР Таълим-маориф вазири Ғани Бейсембаев ва Астана ҳокими Женис Қасимбек пойтахтда таълим инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради Kazinform.

Хусусан, сифатли таълим хизматларининг мавжудлиги, хавфсизликни таъминлаш, шаҳарда янги ўқув марказлари қуриш, яқин масофадаги болалар боғчалари тармоғини кенгайтириш ва педагог кадрлар малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Пойтахтда 11 мактаб, жумладан, Таълим-маориф вазирлиги кўмагида 13 минг 600 ўринли 10 мактаб қурилиши бошланди. 2023-2026 йилларда икки сменада ўқитиладиган жами 177 минг ўринли 65 мактабни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

“Келажак авлоднинг хавфсиз ва қулай муҳитда ҳар томонлама камол топишини таъминлаш бизнинг бурчимиздир. Таълим инфратузилмасини ривожлантириш билан бирга, юқори малакали кадрларни шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз”, — деди Ғани Бейсембаев.

Сўнгги хабарлар