Чемпионлар лигаси: “Реал Мадрид” “Унион Берлин”ни қийинчилик билан мағлуб этди
UEFА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури якунланди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
Шу куни A, B, C, D гуруҳлари жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
C гуруҳида иштирок этаётган Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси ўз майдонида Германиянинг “Унион Берлин” жамоасини қабул қилди.
Бу йил немис клуби ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Шунга қарамай, Кучли рақибига қарши тура олди. Мезбонлар бор эътиборни доимий ҳужумга қаратишди. Бироқ сўнгги дақиқаларгача у рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Ўйиннинг 94-дақиқасида Жуд Беллингем томонидан киритилган ягона гол “Реал Мадрид” жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа Испания терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи турнинг бошқа натижалари қуйидагича:
A гуруҳи: “Бавария” (Германия) – “Манчестер Юнайтед” (Англия) – 4:3, “Галатасарой” (Туркия) – “Копенгаген” (Дания) – 2:2
В гуруҳи: “Севилья” (Испания) – “Ланс” (Франция) – 1:1, “Арсенал” (Англия) – ПСВ (Нидерландия) – 4:0
C гуруҳи: “Реал Мадрид” (Испания) – “Унион Берлин” (Германия) – 1:0, “Брага” (Португалия) – “Наполи” (Италия) – 1:2
D гуруҳи: “Бенфика” (Португалия) – “Ред Булл Зальцбург” (Австрия) – 0:2, “Реал Соседад” (Испания) – “Интер” (Италия) – 1:1
Ушбу турнирнинг иккинчи босқичи 3-4 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача E, F, G, H гуруҳлари жамоалари ўзаро ўрин олган
Муаллиф: Адилжан Умбет