Қазгидромет 19 сентябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

“Қазгидромет” РДК 19 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.

Об-ҳаво
Фото: из открытых источников

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг шимол, шимоли-ғарб, жануб, жануби-шарқ, жануби-ғарбида кучли шамол эсади, ғарб, шимол, шарқ ва марказда туман тушади.

Қизилўрда вилоятининг маркази, шарқи, жанубида, Улитау вилоятининг жанубида кучли ёнғин хавфи сақланиб туради, Қарағанди вилоятининг жанубида эса ёнғин хавфи кутилмоқда.

Жамбил ва Туркистон вилоятларида юқори ёнғин хавфи сақланиб туради.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимоли ва шарқида тупроқ юзасида 1 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар